Karyera Markazi

IMEP: Ўзбекистон oлий таълим тизимида таълим жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш


Тадбир: “Олий таълим жараёнида иш берувчилар ва талабаларнинг иштироки” мавзусида халқаро конференция
Сaна: 16-17 март 2017 й.
Ўтказиш жойи: Бухоро давлат университети

Республикамизни янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳамда ҳаётга татбиқ қилиб борилаётган “Ёшларга оид давлат сиёсати” доирасида олий таълим тизимини янги сифат босқичига олиб бориш бўйича вазифалар белгилаб олинган. Улар авваламбор узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мос равишда юқори малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатини давом эттириш, педагог кадрлар ва раҳбар ходимларнинг малака оширишлари механизмини такомиллаштириб боришга таянади.

Олий таълим жараёнларида иш берувчилар ва талабаларнинг бевосита иштирок этиши ҳам мана шу вазифаларни амалга оширишда муҳим воситадир. Мазкур йўналишда республикамиз олий таълим муассасаларида бой тажриба тўпланган бўлиб, Бухоро давлат университетида Эрасмус+ дастурининг “IMEP: Ўзбекистон олий таълим тизими таълим жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” лойиҳаси доирасида ўтказиладиган конференцияда мазкур тажриба хорижлик ҳамкорлар билан бирга муҳокама қилинади.

Лойиҳа иштирокчилари томонидан иш берувчилар, талабалар, профессор-ўқитувчилар ўртасида турли сўровномалар ўтказилган бўлиб, сўровномалар натижалари конференция мобайнида тақдим қилинади. Конференция кун тартибига ишчи гуруҳлар хулосалари асосида тегишли қўлланмалар тайёрлаш масаласи киритилган.

Конференция ишида лойиҳанинг европалик ҳамкорлари Резекне технология академияси (Латвия), Лондон метрополитен университети (Буюк Британия), Пелепоннес университети (Греция), Британия Кенгаши вакиллари ҳамда миллий ҳамкорлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бош илмий-методик марказ, Бухоро давлат университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Тошкент медицина академияси, Самарқанд давлат чет тиллар институти, Тошкент давлат педагогика университети, Наманган давлат университетидан профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этишади.

• Манзил: Бухоро шаҳри, М. Иқбол кўчаси, 11-уй.
• Масъул шахс: Аброр Жўраев – БухДУ халқаро бўлим бошлиғи. Тел: +998-90-71590315, факс: +998-65-2212707, e-mail: bsu.international@umail.uz
• Лойиҳа веб-саҳифаси: imep.bimm.uz

ПРЕСС РЕЛИЗ
AGENDA